“Adjaster.uz”
платформаси фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини қайта ишлашга рухсат бериш тўғрисидаги келишув
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш бўйича ушбу келишув (кейинги ўринларда – Махфийлик сиёсати) “Adjaster.uz” мобил иловаси ҳамда веб сайти (https://adjaster24.uz) фойдаланувчилари ҳақида ушбу мобил илова/сайт ва унинг функсияларидан фойдаланиш вақтида олиниши мумкин бўлган барча маълумотларга нисбатан қўлланилади.
1. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
1.1. Шахсга доир маълумотлар – муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;
1.2. Шахсга доир маълумотлар субекти (субект) – шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;
1.3. Шахсга доир маълумотлар базаси – таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;
1.4. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш – шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш;
1.5. Шахсий маълумотларнинг махфийлиги - Оператор ёки шахсга доир маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс учун шахсга доир маълумотлар субектининг розилигисиз ёки бошқа қонуний асослар мавжуд бўлмаган ҳолда уларни тарқатишга йўл қўймаслик тўғрисидаги мажбурий талаб.
1.6. Фойдаланувчи – интернет тармоқи орқали веб-сайтга (https://adjaster24.uz), мобил иловага кириш имконига эга бўлган ва “Adjaster.uz” Платформаси маълумотлари, материаллари ва маҳсулотларидан фойдаланувчи шахс.
1.7. Тўлов хизмати – бу фойдаланувчи мобил илова ёки веб-сайтда оладиган маълумот асосида “Adjaster.uz” да қўлланиладиган тўлов тизими орқали тўлайдиган маҳсулотдир.
1.8. Шахсий маълумотлар оператори – “Adjaster.uz” мобил иловаси/сайти мулкдори сифатида “Xududlashkan tezkor xizmat turlari” МЧЖ.
1.9. Томонлар, Фойдаланувчи томонидан ҳамма учун очиқ бўлган шахсий маълумотларни, ўз ичига олган шахсий маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмаслигини тасдиқлайди.
1.10. Шахсий маълумотлар тасдиқлангандан сўнг, фойдаланувчи ўз маълумотларини қайта ишлашга розилигини беради.
2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
2.1. Фойдаланувчининг https://adjaster24.uz Сайтидан ёки иловасидан фойдаланишни бошлаши ушбу келишув шартларини ва Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини қайта ишлаш шартларини қабул қилганлигини англатади.
2.2. Мазкур келишув шартларига рози бўлмаган тақдирда Фойдаланувчи «Adjaster.uz» мобил иловаси ва Веб-сайтдан фойдаланишни тўхтатиши шарт. Фойдаланувчи томонидан «Adjaster.uz» мобил иловасида рўйхатдан ўтиш шахсий маълумотлар субектининг ушбу келишув шартларига розилигини билдиради.
2.3. Ушбу ҳужжат фойдаланувчи сайт/мобил иловадан рўйхатдан ўтишда, ахборот электрон почтасига обуна бўлганда ёки буюртма беришда операторнинг илтимосига биноан тақдим этадиган шахсий маълумотларни қайта ишлаш бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
2.4. Ушбу Келишув бўйича қайта ишлашга рухсат берилган шахсий маълумотлар фойдаланувчи томонидан «Adjaster.uz» мобил иловаси/сайтдаги шаклларни тўлдириш орқали тақдим этилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
2.4.1. Ф.И.О, фойдаланувчи паспортининг cерияси ва рақами, ЖШШИР;
2.4.2. Фойдаланувчининг телефон рақами;
2.4.3. Фойдаланувчининг электрон почта манзили;
2.4.4. Фойдаланувчи жинси;
2.4.5. Фойдаланувчининг туғилган санаси;
2.4.6. Фойдаланувчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси тўғрисида;
2.4.7. Мобил илова ёҳуд веб сайт орқали ҳарид қилинган хизматлар натижасида расмийлаштирилган ҳужжат (мавжуд бўлганда);
2.4.7. Фойдаланувчининг автомобили ҳақидаги маълумотлар, хусусан:
● Автомобилнинг давлат рақами (ҳудудий коди, серияси, давлат рақами ва давлат идентификатори);
● Фойдаланувчи автомобилининг маркаси, модели ва уни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан назарда тутилган бошқа маълумотлар;
● Фойдаланувчининг автомашинасини суғурта қилиш (суғурта полиси) тўғрисидаги маълумотлар.
2.4.8. Мобил илова ҳамда веб сайт хизматлари билан фойдаланишда молиявий операцияларни амалга оширишда, тўлов тўғридан тўғри Фойдаланувчи ҳамда Ҳамкор ташкилот ўртасида амалга оширилади ва фойдаланувчининг банк картаси реквизитлари “Xududlashkan tezkor xizmat turlari” МЧЖга келиб тушмайди ва унда сақланмайди.
2.5. Фойдаланувчига мобил илова/веб сайтлардан фойдаланиш имкониятини бериш учун, Оператор бошқа ташкилотлар, жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан алоҳида алоқа ўрнатишга ҳақли.
3. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ МАҚСАДЛАРИ
3.1. Оператор фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга:
3.1.1. «Adjaster.uz» мобил илова/веб сайтида рўйхатдан ўтган Фойдаланувчини идентификациялаш ва мобил илова/веб сайт доирасидаги бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
3.1.2. Фойдаланувчига «Adjaster.uz» мобил иловаси ва веб-сайтининг шахсий маълумотларига киришни таъминлаш.
3.1.3. Фойдаланувчи билан фикр-мулоҳазаларни ўрнатиш, шу жумладан «Adjaster.uz» мобил иловаси ва Веб-сайтдан фойдаланиш бўйича билдиришномалар, сўровлар юбориш, хизматлар кўрсатиш ва Фойдаланувчининг ҳисоботларини қайта ишлаш.
3.1.4. Агар Фойдаланувчи аккаунт яратишга рози бўлса, «Adjaster.uz» мобил иловаси ва Веб-сайт қисмларидан фойдаланиш учун шахсий аккаунт яратиш.
3.1.5. Фойдаланувчига махсус таклифлар, Оператор маҳсулотлари ва хизматлари, Оператор ҳамкорлари ҳақида маълумот, ахборот тақдим этиш.
3.1.6. Фойдаланувчига суғурта ва бошқа қўшимча хизматларни тақдим этиш.
3.2. Фойдаланувчини «Adjaster.uz» мобил иловасида ва веб-сайтда рўйхатдан ўтказгандан сўнг, Оператор ушбу келишувда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
4. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ УСУЛЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ
4.1. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига ишлов бериш муддатсиз, ҳар қандай қонуний йўл билан, шу жумладан автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда шахсий маълумотларнинг ахборот тизимларида ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан амалга оширилади.
4.2. Фойдаланувчи Оператор шахсий маълумотларни фақат ушбу келишувда назарда тутилган қайта ишлаш мақсадлари учун учинчи шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигига рози бўлади.
4.3. Оператор фойдаланувчининг шахсий маълумотларини рухсатсиз ёки тасодифий кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блоклаш, нусхалаш, тарқатиш, шунингдек учинчи шахсларнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун зарур ташкилий ва техник чораларни кўради.
5. КЕЛИШУВНИ БЕКОР ҚИЛИШ
Фойдаланувчи электрон почтага info@adjaster24.uz Операторга ариза юбориш орқали шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилигини қайтариб олишга ҳақли, Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари Оператор бажариши учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.
6. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Ўз мажбуриятларини айбдор равишда бажармаган Оператор шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш муносабати билан Фойдаланувчига етказилган ҳақиқий зарар учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади. Бундай ҳолда, Фойдаланувчига етказилган ҳақиқий зарар ҳужжатлар асосида исботланиши шарт.
6.2. Оператор Фойдаланувчи олдида: “Adjaster.uz” мобил иловасидан ва веб-сайтдан фойдаланиш ёки фойдалана олмаслик оқибатида кўрилган зарарлар; фойдаланувчининг алоқаларига рухсатсиз кирилганда; Сайтдаги ҳар қандай учинчи томоннинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар эмас.
6.3. Оператор Фойдаланувчи томонидан «Adjaster.uz» мобил иловаси ва веб-сайтда жойлаштирилган ҳар қандай маълумотлар учун жавобгар эмас.
7. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
7.1. Оператор фойдаланувчининг розилигисиз ушбу келишувга ва Махфийлик сиёсатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
7.2. Махфийлик сиёсати “Adjaster.uz” мобил иловасида ва веб-сайтида жойлаштирилган пайтдан бошлаб кучга киради.